Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда

O‘zbekiston

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган экспортбоп маҳсулотлар учун транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритади.

Транспорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига икки ой муддатда ташқи савдо логистикасини такомиллаштириш, логистика харажатларини 30 фоизга камайтириш ва янги логистика йўлакларини жорий этиш бўйича ягона транспорт-логистика оператори тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш топширилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Қайд этилишича, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирли, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бир ой муддатда мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар ва хомашё импортига транспорт харажатларининг 50 фоизини ишлаб чиқарувчиларга ёки халқаро транспорт юк ташувчи корхоналарга компенсация қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритади.

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирли, Иқтисодиёт вазирлиги ва Экспортни рағбатлантириш агентлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт-экспорт харажатларини оптималлаштириш мақсадида ҳар молиявий йил бошида халқаро логистика компанияларидан арзонлаштирилган логистика квоталарини бронь қилиш топширилди.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчи корхоналар ўртасида 1 фоизлик устама билан квоталар олиш ва тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб тайинланади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.