Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога маош чиқарилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти раислигида 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселекторда ўтган йили бюджетдан 1,2 трлн сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 млрд сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани айтилди.

Масалан, Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган. Ёки Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари «Ягона буюртмачи хизмати» компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.

Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.
Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган, — дея қўшимча қилди президент.

«Ўзгидромет» раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.