Жиззахда совуқ сув қимматлашади
1 мартдан Жиззах вилоятида совуқ сув нархи ошади.
Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Аҳоли ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар ичимлик сувининг бир кубометри учун 4000 сўм, канализация хизматлари учун 1700 сўмни ташкил этади. Улгуржи истеъмолчилар учун шунга ўхшаш хизматлар мос равишда 6000 ва 2500 сўмни ташкил қилади.