Тошкентда хусусий компания «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси учун ажратилган салкам 1 млрд сўмни ўзлаштирди
Тошкент шаҳрида «Smart Sales Leader» компанияси томонидан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси учун ускуналар харид қилиш учун мўлжалланган 919,3 млн сўм маблағ ўзлаштирилди. Мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
«Ўқув таълим-таъминот» давлат муассасасининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилингани бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Бироқ «Smart Sales Leader» шартномаларда кўрсатилган талабларни бажармай, 919 миллион 360 минг сўмни ўзлаштириб юборган. Ҳужжатлар айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Мазкур ҳолат юзасидан «Ўқув таълим-таъминот» ДУК ва «Smart Sales Leader» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари кетмоқда.