Agrobank жисмоний ва юридик шахслардан 14 млрд сўмдан ортиқ қарздор
Давлат улуши бўлган 10 та тижорат банкидан 8 таси жисмоний ва юридик шахслардан 21 млрд 508 млн сўм қарздор бўлиб, шундан 14 млрд сўмдан ортиғи Agrobank ҳиссасига тўғри келади.
8 та банкнинг жисмоний ва юридик шахслардан 21,5 миллиард сўм қарзи бор, деб хабар бермоқда Bugun.uz.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, ушбу қарздорлик қуйидаги давлат улушига эга тижорат банклари ҳиссасига тўғри келади:
Мазкур қарздорликларни ундириш тўғрисида суд қарорларига асосан ижро ҳаракатлари бошланган бўлсада, банклар томонидан қарздорликни бартараф этиш муддатлари ўтиб кетган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, ушбу қарздорлик қуйидаги давлат улушига эга тижорат банклари ҳиссасига тўғри келади:
- Agrobank АТБ — 14 млрд 321 млн 911 минг 017 сўм;
- Халқ банки — 5 млрд 739 млн 199 минг 370 сўм;
- АТБ «Бизнесни ривожлантириш банки» — 1 млрд 837 млн 133 минг 948 сўм;
- «Асакабанк» АЖ — 409 млн 119 минг 143 сўм;
- «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ — 22 млн 413 минг 802 сўм;
- «Микрокредитбанк» АТБ — 10 млн 426 минг 995 сўм;
- «Туронбанк» АТБ — 4 млн 771 минг 791 сўм;
- Ўзмиллийбанк — 405 238 сўм.
Мазкур қарздорликларни ундириш тўғрисида суд қарорларига асосан ижро ҳаракатлари бошланган бўлсада, банклар томонидан қарздорликни бартараф этиш муддатлари ўтиб кетган.