Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси Нодиржон Турғунов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Бу лавозимда у 2018—2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакил лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнини эгаллади.
Нодиржон Турғунов 49 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган, хусусий тузилмалар, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашида таржимон бўлиб ишлаган.
Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг янги элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонига келди. Бу лавозимда у 2018-2024 йилларда дипломатик миссияни бошқарган Улуғбек Мақсудов ўрнини эгаллади.
![Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси этиб тайинланди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Fe3g1ic17114386198525_b.jpg&w=1536&q=75)