Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.
Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.
Тадбиркорлар чиқиндиларни аҳолидан сотиб олади
Президент Шавкат Мирзиёев экология масалаларига бағишланган йиғилишда чиқиндиларни саралашда фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими ишга туширилишини маълум қилди. Аҳолига махсус чиқинди қоплари бепул берилади.
![Тадбиркорлар чиқиндиларни аҳолидан сотиб олади](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2F15914891_0_0_3072_2048_1920x0_80_0_0_8aebe4131f44e9fcde7012c2761787a5.jpg&w=1536&q=75)