2024 йилнинг март ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,67% ни ташкил этди, дейилади Статистика агентлиги ҳисоботида.
Бу 2016 йилдан буён энг паст кўрсаткич (2016 йил март – 0,5%, 2017 йил – 1%, 2018 йил – 1,1%, 2019 йил – 1,2%, 2020 йил – 1,32%, 2021 йил – 0,84%, 2022 йил — 1,53%, 2023 йил — 1,01%).
Мамлакатда йиллик инфляция 7,98% гача пасайди. Бу инфляция 7,7% га тушган 2016 йилнинг май ойидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,8% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5% га, пулли хизматлар нархи 0,7% га ошди.
Ўзбекистонда йиллик инфляция сўнгги етти йил ичида биринчи марта 8% дан пастга тушди
2024 йилнинг март ойида Ўзбекистонда 0,67% лик рекорд даражадаги паст инфляция қайд этилди. Бу саккиз йил ичида энг паст кўрсаткич (2016 йил март – 0,5%). Мамлакатда йиллик инфляция 7,98% гача пасайди.
![Ўзбекистонда йиллик инфляция сўнгги етти йил ичида биринчи марта 8% дан пастга тушди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F04%2Fphoto_2024-04-01_18-12-01.jpg&w=1536&q=75)