Хонандаларнинг фикрича, сунъий интеллектдан фойдаланадиган дастурчилар ва мусиқа компаниялари ҳақиқий санъаткорларнинг ҳуқуқларини бузади ва қадрсизлантиради. Мактубда мусиқачиларнинг трекларидан уларнинг розилигисиз сунъий интеллект моделларини ўргатишда фойдаланаётган компаниялар ҳамда тирик муаллифларга гонорар тўламаслик учун ҳақиқий санъаткорлар мусиқасига ўхшаш товушлар ва клиплар яратувчи компаниялар қораланади.
«Биз ўзимизни сунъий интеллектдан профессионал санъаткорларнинг овози ва тасвирларини ўғирлаш, ижодкорлар ҳуқуқларини бузиш ва мусиқа экотизимини йўқ қилиш учун ваҳшиёна фойдаланишдан ҳимоя қилишимиз керак. Биз барча рақамли мусиқа платформалари ва мусиқа хизматларини қўшиқ муаллифлари ва санъаткорларнинг инсоний маҳоратига путур этказадиган ёки ўрнини босадиган ёки ишимиз учун адолатли товон тўлашдан бош тортадиган сунъий интеллект технологиялари, контент ёки мусиқа яратиш воситаларини ишлаб чиқмаслик ёки жойлаштирмаслик мажбуриятини олишга чақирамиз», — дейилади мактуб матнида.
Мурожаатни имзолаган мусиқачилар орасида қўшиқчилар Билли Айлиш, Ники Минаж, Кэти Перри, Джулия Майклз, Астрид, Камила Кабельо, ижрочилар Сэм Смит, Стиви Уандер, Джон Бон Джови, Райан Теддер (Оне Републиc), Зейн Малик, FINNEAS, Pearl Jam, Imagine Dragons, Jonas Brothers гуруҳлари ва, шунингдек, Боб Марли ҳамда Фрэнк Синатра бор. «Ҳақиқий санъаткорларнинг ўрнини босиш учун генератив сунъий интеллектдан ахлоқсиз тарзда фойдаланиш бутун мусиқий экотизимни санъаткорлар учун ҳам, мухлислар учун ҳам қадрсизлантиради», — деб тушунтирди Artist Rights Alliance директори Джен Джейкобсен.