«Ҳар йили ўн минглаб одамлар азоб-уқубатда ҳалок бўлади»: ҳокимлик Тошкентда катталар учун ҳоспис қурилишини яна кейинга қолдирди
Пойтахт ҳокимлиги Тошкентда ўта оғир беморларга ёрдам кўрсатишнинг «инсоний стандартлар»ини жорий этиш миллий марказига айланиши керак бўлган катталар ҳосписини очишни яна кейинга қолдирди. Пул йўқлиги сабабли иш тўхтатилди, онкологлар халқаро йиғимни ишга туширишни режалаштирмоқда.
Тошкент ҳокимлиги катталар учун ҳоспис очишни пул йўқлиги сабабли яна кейинга сурди. Бино 2024 йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилиши керак эди. Бу ҳақда онколог Яҳё Зиёевга асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги катталар ҳосписининг очилиши 2019 йилдан бошлаб ортга сурилган. У оғриқни даволаш ва паллиатив беморларни парвариш қилишнинг халқаро стандартларини жорий этиш бўйича республика услубий марказига айланиши керак.
Унга кўра, маблағ йўқлиги сабабли ишлар тўхтатилган, ҳоспис қурилишини якунлаш учун зарур бўлган 18 миллиард сўм маблағнинг атиги 1 миллиард 440 миллион сўми пудратчилар ҳисобига ўтказилган, бу миқдор билан палаталарга эшиклар ўрнатила бошланган.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, вазият 10-15 кун ичида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов билан муҳокама қилинади.
Агар бу иш бажарилмаса, онкологлар ҳоспис очиш учун маблағ йиғиш учун халқаро краудфандинг кампаниясини бошлаш ниятида.

«Тошкентда ҳоспис очилиши кейинга сурилар экан, ҳар йили онкологик, гематологик, неврологик ва иммунологик касалликларга чалинган ўн минглаб катталар ва болалар азоб-уқубат билан ҳаётдан кўз юмади», — дейди онколог Яҳё Зиёев.
Унга кўра, маблағ йўқлиги сабабли ишлар тўхтатилган, ҳоспис қурилишини якунлаш учун зарур бўлган 18 миллиард сўм маблағнинг атиги 1 миллиард 440 миллион сўми пудратчилар ҳисобига ўтказилган, бу миқдор билан палаталарга эшиклар ўрнатила бошланган.
«Бинода қурилиш ва таъмирлаш ишларини якунлаш учун пардозлаш ишларини якунлаш, шунингдек, мебель ва жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш зарур. Бундан ташқари, кўкаламзорлаштириш талаб этилади. Тиббий бўлмаган ҳамма нарса ҳокимлик ҳисобидан, барча тиббий ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобидан», — дейди Яҳё Зиёев.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, вазият 10-15 кун ичида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов билан муҳокама қилинади.
«Агар ҳоспис қурилишини якунлаш учун бюджет маблағини олишнинг иложи бўлмаса, у бошқа манбалардан олинади ва ҳоспис сентябргача қуриб битказилади», — деб ишонтирди маъмурият.
Агар бу иш бажарилмаса, онкологлар ҳоспис очиш учун маблағ йиғиш учун халқаро краудфандинг кампаниясини бошлаш ниятида.