Шакар ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бугунги кунда шакар ва шакар хомашёсининг етарли захираси мавжуд.
Ўзбекистонда шакарга бўлган ўртача йиллик талаб 650-700 минг тоннани ташкил қилади.
Республикада фаолият юритаётган икки қанд ишлаб чиқарувчи корхона: «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» масъулияти чекланган жамиятларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 900 минг тоннадан ортиқ бўлиб, бу ички бозорни унинг эҳтиёжидан ташқари таъминлашга етарли.
«Россия Федерацияси томонидан шакар экспортини чеклаш Ўзбекистон ички бозорида дефицитга олиб келмайди, чунки республикамиздаги йирик шакар заводлари фаолияти Россия билан боғлиқ эмас», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда иккита шакар заводи ҳар куни ички бозор учун 2 минг 100 тонна маҳсулот ишлаб чиқарса, ўртача 300 тоннаси сотилмоқда.
«Шунинг учун агар тайёр шакар маҳсулотлари импорти нафақат Россиядан, балки бошқа давлатлардан ҳам чекланса, маҳаллий корхоналар ички талабни тўлиқ қондириш учун барча имкониятларга эга», — дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фуқароларга «хабардорликни оширишни тавсия қилади, чунки бундай хабарлар ҳар йили мавсум бошланишидан олдин ижтимоий тармоқларда тарқалади».