Бошқарма маълумотларига кўра, жорий йилнинг уч ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
[caption id="attachment_89436" align="alignnone" width="1280"]
![](https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/04/photo_2024-04-08_18-12-49.jpg)
Пойтахт фуқароларига турли радикал гуруҳларга қўшилмаслик, ижтимоий тармоқлар орқали ёт ғояларни тарғиб қилмаслик тавсия этилди.
«Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганини доимо назорат қилиб боринг», — дейилади хабарда.
Бундай шахслар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар ички ишлар бўлими, профилактика инспекторларига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.