Бу хабардан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳудуддаги дарахтлар тақдири аянчли якун топиши мумкинлигидан ташвиш билдирганди. Ушбу майдонда кўп йиллик дарахтларга эга яшил ҳудуд мавжуд.
Палатанинг ишонтиришича, ер участкаси ва унга туташ ҳудудда бизнес маркази қурилиши давомида бирорта ҳам дарахтга зарар етказилмайди.
[caption id="attachment_89489" align="alignnone" width="843"] ТПП[/caption]
«Ишбилармонлик марказини барпо этишда ер участкасидаги ва атрофдаги мавжуд дарахтларга зиён етказилмайди ҳамда Экология вазирлиги билан биргаликда барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг ҳар бири рақамланади», — дейилади Савдо-саноат палатаси хабарида.
Бизнес маркази ДХШ асосида инвестор маблағлари ҳисобидан қурилмоқда. Унда Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) бепул жойлашади. Қурилиш натижасида камида 150 та янги иш ўрни яратилади. Бино икки қаватли ер ости автотураргоҳи билан жиҳозланиши режалаштирилган.