Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича мунтазам равишда жойларда назорат тадбирлари ўтказилди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш чоғида автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида 25 ҳолатда 262 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланиб, сотишга рухсат этилмаган.
«Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бойича кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди», — дейилади хабарда.