Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги чумчуқ пишириб сотувчи Chumchuq oshxona муассасаси ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
«Ҳар бир ҳаракатланувчи жонзотни ўлдириш ва ейиш даражасига етдикми? Чумчуқлар яқинда Қизил китобга киритилгани бежиз эмас», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Шуниси эътиборга лойиқки, чумчуқлар фақат ҳашаротлар билан озиқланади ва улар жўжаларини ҳам бу ҳашаротлар билан озиқлантиради. Чумчуқларнинг фойдалари баҳорда айниқса сезилади. Бир жуфт чумчуқ бир ойда 3 кг гача боғ зараркунандаларини ейиши мумкин.
Бир қанча йирик мамлакатларда бу тур Қизил китобга киритилган. Таҳририят Экология вазирлигини вазиятга ҳуқуқий баҳо беришга чақиради.