Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати 2016 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган Абдужабборов Абдували ўғли Туркияга жўнаб кетгани ва у ердан Сурияга ўтиб кетгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро ижтимоий тармоқ орқали яқинлари билан боғланиб, Сурияда, ИШИД террорчилик гуруҳи сафида эканлиги ва динсизларга қарши курашаётганини айтган.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳужумчи интернет орқали динни ўрганишни бошлаган ва шу тариқа ёлловчилар таъсирига тушиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларни бошқариш, уларда қатнашиш» моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У 15 йил қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин. Эркак халқаро қидирувга берилган.
Ўзбекистон фуқароси худди шу йўл билан Суриядаги террорчилик гуруҳига қўшилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. У ҳам ҳозирда халқаро қидирувда.