Аниқланишича, инспекторлар Сирдарё дарёсининг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ҳудудида ўтказилган рейд давомида номаълум фуқаролар томонидан балиқ овлаш тўрлари ва моторли қайиқдан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлагани аниқланган. Бу ҳолатни бартараф этиш мақсадида Сирдарё сув ҳавзаси филиали бошлиғи Д.Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т.Бўриевлар моторли қайиқда қоидабузарлар олдига борган.
Қайд этилишича, браконьерлар инспекторларни чўктириш мақсадида резина қайиқни ёқиб юборган. Бироқ бундай вазиятда ўзини қандай тутишни билган инспекторлар дарё қирғоғига сузиб кетишган, дейилади хабарда.
Ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБга юборилди.