Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбалари улуши 40% га етказилади — Шавкат Мирзиёев

O‘zbekiston

Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбалари улуши 40% га етказилади. Биз 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланадиган энергия қувватини яратишни мақсад қилганмиз, деди президент.

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Яшил энергияга сармоя киритиш: барқарор келажакни яратиш» панель сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Взгляд.uz» мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ялпи мажлисда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда 20 гигаватт қайта тикланадиган энергия қуввати яратилиши ва 2030 йилга бориб энергия балансидаги улушини 40 фоизга етказишини таъкидлади.

Бугун сармоядорлар форуми доирасида қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда ГЭСларни ҳамкорликда қуриш лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтади. Президент барча мамлакатларнинг етакчи компанияларини бу борада очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф қилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.