15 апрель – 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Японияга имкониятни бой берди.
Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Учрашувдаги ягона гол 90+1-дақиқада киритилди. Тезкор қарши ҳужум натижасида Фуки Ямада жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси билан тўпни дарвозага йўллади.
90+7ʼда Ўзбекистон пенальти тепди, бироқ Умарали Раҳмоналиевнинг чап бурчакка йўллаган зарбасини Япония терма жамоаси дарвозабони қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар иккинчи ўринни эгаллашларига қарамай, Париждаги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.