Учтепа туманидаги турар-жойлардан бирининг ҳовлисида Cobalt русумли автомашина ёниб кетди. Пойтахт ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа 14 май куни соат 22:00 да содир бўлган.
Ёнғин етиб келган туман фавқулодда вазиятлар гуруҳи томонидан ўчирилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида текширув ўтказмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳайдовчиларни автомобилларининг техник ҳолатига эътибор қаратишга чақирди.