20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган. 21 май куни ҳокимлик ушбу таъмирлаш ишлари яна узайтирилганини маълум қилди.
Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.
Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кечаю кундуз ишлаши айтилган. Аҳолидан вазиятни тўғри баҳолаш сўралган.