2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 462,8 млн долларлик газ импорт қилинган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич бир неча баробарга ошган (ўшанда 153,1 млн доллар эди).
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, энг кўп газ март ойида импорт қилинган — 193,5 миллион доллар.
Тўрт ой давомида Ўзбекистон 52,3 млн долларлик газ экспорт қилди.