Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 24 май куни 4Р4 Тошкент–Келес автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган. Toyota Prado ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетган ва Cobalt, Damas ва Spark билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Toyota Prado ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Яна уч нафар жабрланувчи марказий шифохонага ётқизилган.