Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тузилади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда.
Қўмита Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида тузилади. Маълум қилинишича, қўмита ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиациявий ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлаади.
Базада Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги кончилик ва геология инспекцияси ҳам ташкил этилади.
«Бунда инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади», — дейилади хабарда.