«Ашхобод» боғида бепул ўйинчоқлар тарқатиш бўйича тадбир ташкилотчилари судга тортилди

O‘zbekiston

«Ашхобод» боғида бепул ўйинчоқлар тарқатиш бўйича тадбир ташкилотчилари оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 15 кунга ҳибсга олинди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, боғ директори, ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи 15 суткалик маъмурий қамоққа олинган.

Улар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди:

185-3 — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши;

200-1 — Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш;

201 — Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.