2 июнь куни Qatar Airways Тошкентдан Доҳага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Дастлаб авиакомпания ҳафтасига тўрт марта душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади. Келгусида авиарейслар сонини кунлик рейсларга ошириш режалаштирилган.

Икки томонлама чипталар $532 дан бошланади.