Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беришича, биткойн ва ноткойн каби криптовалюталарни сотиш ва айирбошлаш тақиқланган.
«Криптовалюталарда шариат қонунларига кўра пулга қўйиладиган талаблар йўқ. Бундан ташқари, улар ишлаб чиқарилмаганлиги, давлат томонидан расман тан олинмаганлиги ва қийматининг кескин ўзгариб туриши, шунингдек, уларда қимор ўйинлари белгиларининг мавжудлиги улар билан ишлашни тақиқлаш учун асос бўлади.
Ҳозирда мавжуд бўлган рақамли пуллар вақт ўтиши билан шариатга мувофиқ товар ва пулларга қўйилган шартларга тўлиқ мос келиши мумкин, шундан кейингина ундан фойдаланиш ҳақидаги ҳукм ўзгариши мумкин. Шундай экан, амалдаги мусулмонлар криптовалюталар қонуний асосга эга бўлмагунича, бу пул билан савдо қилишдан тийилишлари керак», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, турли мамлакатлардаги нуфузли фатво уюшмалари ҳанузгача криптовалюта савдосини ҳаром деб тан олган.