Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Смита Пантни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазири унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
«Биз турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилдик. Бизнинг асосий мақсадимиз савдо ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб қолади», — деб ёзди Саидов Telegramʼдаги каналида.