Телекоммуникация тармоқлари операторларига тажриба тариқасида 2025 йил 1 январдан тўғридан-тўғри халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилади. Бу ҳақда президентнинг «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти келишувларига мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилган.
Рақамли технологиялар вазирлигига 2024 йил 1-октабрга қадар телекоммуникация операторларини ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро интернет тармоғига тўғридан-тўғри улаш ва халқаро интернет каналларини ташкил этиш хизматларини босқичма-босқич кўрсатиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.