Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикасининг янги элчиси Вон До Ённи қабул қилди.
Ташқи ишлар вазири президент саммитига тайёргарлик кўриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки давлат ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини яратишга эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, у янги элчига Ўзбекистондаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Янги элчи 2022–2024 йилларда Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Ким Хи Санг ўрнини эгаллади.