2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган 38,4 минг нафар хорижлик ташриф буюрди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бундай ташрифлар сони 24 мингтага ёки 2,7 баробарга ошган.
Кўпинча қуйидаги давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган:
Туркманистон – 23 376;
Тожикистон – 11186;
Афғонистон – 1087;
Хитой - 547;
Туркия - 410;
Ҳиндистон - 366;
Қирғизистон – 231;
Жанубий Корея – 227;
Эрон – 115;
АҚШ - 115;
бошқа мамлакатлар - 747.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Статистика агентлиги йил бошидан буён хорижга борган Ўзбекистон фуқаролари сонини эълон қилган эди. Сайёҳларнинг аксарияти 31 ва ундан катта ёшдагилар бўлган.