Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов апрель ойида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
У бу лавозимда 2019 йилнинг март ойидан бери ишлаб келаётганди. Бунгача у пойтахт ЙҲХБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бригадаси махсус бўлинмаси командири лавозимида ишлаган.
Май ойидан буён Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммад Одилов бажариб келмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўзгаргани, шунингдек, унинг ишдан бўшатилиш сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ҳам ўз лавозимидан озод этилганди.