Туркияда Telegram блокланиши мумкин

O‘zbekiston

Туркия расмийлари Telegramʼга зарарли каналлар ва гуруҳларни блокировка қилиш ҳақида мингдан ортиқ огоҳлантириш юборган, бироқ уларга эътибор берилмаган. Ҳозирда мамлакатда мессенжер блокланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Фото: Коллаж / kursiv.media

Туркия расмийлари Telegramʼни мамлакатда мессенжер блокланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бунга Telegram маъмурияти томонидан ноқонуний маълумотларга эга каналларни ёпиш ҳақидаги сўровларга жавоб берилмагани сабаб бўлиши мумкин.

Takvim маълумотларига кўра, Туркиянинг Ахборот технологиялари ва коммуникациялари бошқармаси Telegram штаб-квартирасига канал ва гуруҳларни блокировка қилиш ҳақида мингдан ортиқ огоҳлантириш юборган. Ушбу каналлар орқали гиёҳванд моддалар оммавий равишда сотилган, жинсий хизматлар таклиф қилинган, ноқонуний қимор ўйинлари ўтказилган ва болалар порнографияси бўлган контент тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳам Instagram иловаси блоклангани ҳақида хабар берганди. Бироқ ушбу платформа вакиллари билан музокаралар олиб борилган ва барча шартларни бажаришга ваъда берилгандан сўнг Instagramʼга кириш 10 август куни қайта тикланди.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Instagram Туркияда блокланганди. 10 август куни Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли ижтимоий тармоқ блокдан чиқарилганини маълум қилди.

Mavzuga oid materiallar