10 август куни Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли Instagram блокдан чиқарилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Instagram ҳукумат талабларини бажаришга, хусусан, «каталог жинояти» бўйича қонунбузарликларга ва цензурани жиловлаш учун биргаликда ишлашга ваъда берганидан сўнг соат 21:30 дан бошлаб тўққиз кунлик тақиқ бекор қилинади.
«Биз бошиданоқ ижтимоий медиа платформалари республика қонунларини ҳурмат қилишини хоҳлаган эдик», — дея қўшимча қилди Ўралўғли.