Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги Туркияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига болаларнинг диний таълим олиши юзасидан мурожаат қилди.
Ижтимоий тармоқларда болаларга чет тиллари, робототехника, информатика ва жисмоний тарбия каби фанларни ўргатувчи, бироқ диний фанлардан ҳам дарслар ташкил этувчи мактаб рекламаси тарқалди.
Ҳисоботда қайд этилишича, ушбу таълим муассасаларида диний дарслар Аҳли сунна ақидасига асосланади, бироқ айрим ўқитувчилар болалар онгига мўътадил исломга зид бўлган радикал қарашларни сингдиришлари мумкин. Бу эса келажакда жамиятда мафкуравий зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин.
Шундан келиб чиққан ҳолда, бош консуллик ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини мактабларда ақидапараст қарашларни сингдиришдан ҳимоя қилишни сўраган.