Трабзонда Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

O‘zbekiston

Трабзонда (Туркия) Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди. Дипломатик ваколатхона вилоят ҳокимлиги биноси қаршисида очилди. Бугунги кунда Туркияда мамлакатимизнинг тўртта фахрий консуллиги фаолият кўрсатмоқда.

9 сентябрь куни Трабзон шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси матбуот хизмати.

Дипломатик миссия Трабзон вилояти маъмурияти биноси олдида жойлашган.

«Янги фахрий консуллик ушбу ҳудудда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам беради, шунингдек, Трабзон ва мамлакатимиз ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бурса, Адана ва Анталия вилоятларида фахрий консулликлар очилган эди, дея аниқлик киритди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги.

Mavzuga oid materiallar