
Электросамокатлар учун янги чекловлар ўрнатилди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси электросамокатлар ҳаракати тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришларни тасдиқлади. Эндиликда ушбу турдаги транспорт учун пиёдалар ва велосипед йўлларида тезлик 10 км/соат, йўл четида эса 20 км/соатгача чекланади. Бундан ташқари, алоҳида бошқарув қоидалари ва минимал ёш белгиланди.