Тошкентда 80 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳ ташкил этилади
Тошкент шаҳрида биринчи босқичда 14 мингта автотураргоҳ ташкил этиш, кейинчалик бу кўрсаткични 84 мингтага етказиш режалаштирилган. Автотураргоҳлардан тушадиган даромад пиёдалар инфратузилмасини яхшилаш, йўллар ва жамоат транспорти қурилишига йўналтирилади.