Эквадорда мамлакат раҳбари ички қуролли можаро режимини эълон қилди
8 январь куни Эквадор президенти Даниель Нобоа мамлакатда фавқулодда ҳолат ва 60 кунлик комендантлик соати эълон қилди.
Давлат раҳбари мамлакатда ички қуролли тўқнашувлар режими жорий этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Нобоа 9 январь, сешанба куни Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Террорчилар рўйхатига 22 та жиноий гуруҳ киритилган.
Қайд этилишича:
«Мен ички қуролли тўқнашув режимини эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзоладим ва трансмиллий уюшган жиноий гуруҳларни террорчи ташкилотлар ва урушаётган нодавлат субъектлар деб топдим. Мен қуролли кучларга ушбу гуруҳларни зарарсизлантириш учун ҳарбий амалиётлар ўтказишни буюрдим», — дейилади Нобоа баёнотида.
Террорчилар рўйхатига 22 та жиноий гуруҳ киритилган.
Қайд этилишича:
- Тўқнашув оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган;
- Эквадор Гуаякилида икки нафар ярадор;
- Мамлакат гаровга олиш ва қамоқхонадаги тартибсизликлардан кейин ички қуролли можаро ҳолатида;
- Мамлакатда 60 кунга фавқулодда ҳолат эълон қилинди;
- Армияга ўн минглаб аъзолари бўлган 20 дан ортиқ гуруҳларни зарарсизлантириш буюрилган;
- Армия қўмондони бу гуруҳларни ҳарбий нишон деб эълон қилиб, улар билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаслигига ваъда берди;
- Қуролли гуруҳ ТC телеканали студиясига бостириб кириб, одамларни гаровга олди ва динамит таёқ билан «полиция кетишини» талаб қилди, кейинроқ полиция уларни ҳибсга олди ва уларга террорчиликда айблов қўйилади;
- 5 та қамоқхонада қўриқчилар ва маъмурият вакилларидан иборат деярли 140 киши жиноятчилар томонидан гаровга олинган;
- Мамлакатдаги таълим муассасалари уч кун давомида онлайн ўқишга ўтказилди;
- Эквадорнинг энг хавфли икки жиноятчиси бир неча кун ичида қамоқдан қочиб кетишди;
- Перу Эквадор билан чегарасини махсус кучлар билан мустаҳкамламоқда ва «қамоқхонадан қочган безорилар»нинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун у ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.