Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 32 нафар ўқувчиси заҳарланди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 32 нафар ўқувчи овқатдан заҳарланди. Вазиятни масъул бошқармалар назоратга олган.
Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 18 январь куни соат 22:00-24:00 оралиғида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилган. Ҳамшира болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, шундан сўнг улар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.
Жума куни (19 январь) мутахассислар ошхонанинг санитария ҳолатини текширган. Таҳлил қилиш учун нонушта, тушлик ва кечки овқатдан намуналар олинган.
Ҳозирда барча ўқувчилар дарс жараёнларида иштирок этмоқда. Вазиятни масъул бошқармалар назоратга олган.