Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олган компаниялар тасдиқланди, дея хабар бермоқда Дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати.
Рўйхатга танлов комиссияси томонидан ғолиб деб топилган 12 та компания киритилди. Энг кўп рухсатномани Тошкентда фаолият юритувчи 6 та компания қўлга киритди. Наманганда 3 та, Андижон, Марғилон ва Урганчда биттадан сайёҳлик фирмаларига рухсатнома берилди.
Рўйхатга қуйидагилар кирди:
Ihlos Travel 1
Yuksak Travel Air
Muhtasham Travel
Musffo Turizm Xizmati
Risola Travel Lux
Xorazm Umra Jamiyati
Hikmat Umra Travel
Real Dreams
Travel with Family
Sofa Marva Tour
B2 Management
Safar Time Exclusive
Ушбу рўйхатга кирмаган компанияларга умра ташкил этиш тақиқланади. Бундан ташқари, рухсатномада кўрсатилган манзиллардан ташқари жойларга зиёрат сафарлари ўтказишга йўл қўйилмайди.
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият учун рухсатнома олиш тартибини бузганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (75 миллион сўм) миқдорида жарима белгиланган.