Ижтимоий тармоқларда Термизда эркак болани калтаклаб, сўкаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура вазиятни назоратга олди, деди орган матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади ва қўшимча маълумотлар тақдим этилади.