Қизни турмушга чиқишга мажбурлаган йигит 10 суткага қамалди

O‘zbekiston

Шаҳрисабзда 17 ёшли қизга ҳимоя ордери берилишига қарамай, уни мажбурлаб турмушга чиқишга ундаган йигит 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206−1-моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинган.

Бир кун аввал, 29 январь куни у болалар омбудсманига такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлса-да, О.Б. (йигит) унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этаётганини баён этган. Ўша куни О.Б. бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланган.

Вазият Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари бу билан яқиндан таништирилганди. Йигит ва қизнинг ота-онаси қизни турмушга мажбурлаш жиноий жавобгарликка тортиш учун асос экани ҳақида огоҳлантирилган. М.М.га ҳам ҳимоя ордери чиқарилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Шунга қарамай, О.Б.нинг қизга нисбатан тазйиқ ва босим ўтказишда давом этгани унинг жавобгарликка тортилишига асос бўлган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.