Отабек Сатторий озодликка чиқди
Блогер Отабек Сатторий 2021 йилда айбдор деб топилиб, кейинроқ 6,6 йилга қамалганди. Кейин у умумий тартибдаги колонияга ўтказилган ва жазо муддатининг уч йилдан озроғи қолганида у озод қилинди.
Отабек Сатторий муддатидан олдин озодликка чиқди.
2021 йил 4 май куни Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида блогер Отабек Сатторий иши бўйича якуний баҳслар бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, прокурор Отабек Сатторийга 5 та иш бўйича айблов қўйган, унга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 11 йил озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
Ўша йилнинг 10 май куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Музработ тумани суди Отабек Сатторий иши бўйича очиқ суд жараёнини якунлаб, ҳукм эълон қилди.
2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.
2023 йил декабрь ойида у умумий режимдаги колониядан турар-жой колониясига ўтказилган. Қонунга кўра, ахлоқ тузатиш йўлига ўтган ва жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар колония посёлкаларига ўтказилади.
Суднинг ажрими билан Отабек Сатторийнинг 2024 йил 5 февралгача ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми «в» бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланган.