Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Москва сўнгги беш йил ичида ўзбекистонлик талабалар учун давлат стипендиялари квоталари миқдорини тўрт баробарга — 200 дан 800 тагача оширган.
Галузин Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг 14 та филиали фаолият юритаётганини қўшимча қилди. Бу МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.
НТВда қайд этилишича, турли манбаларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 50-80 фоизи рус тилида сўзлашади.
Қанча ўзбекистонликлар Россияда таҳсил олмоқда?
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузиннинг айтишича, бугунги кунда Россияда ўзбекистонлик 63 минг талаба таҳсил олмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу беш йил олдингига нисбатан икки баробар кўп.