Денов тумани ҳокими мактаб ўқувчилари билан дарсда қатнашди
7 февраль куни Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров 80-умумтаълим мактабида бўлди. Туман раҳбари юқори синф ўқувчиларидан норози бўлди.
Мактабнинг 2-А синф ва 10-Б синфларида ўқувчилар сафида туриб дарсни тинглади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг мавзуни ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари сабаб дарсда фаол иштирок этган бўлса, юқори синф ўқувчилари дарсда фаол иштирок этмади.
Ҳокимлик матбуот хизмати жорий йил 5 февраль куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳоким томонидан таълим соҳасида қайд этилган камчиликлар ўз ифодасини топганини таъкидлади.
Бошланғич синф ўқувчиларининг мавзуни ўзлаштиришга бўлган қизиқишлари сабаб дарсда фаол иштирок этган бўлса, юқори синф ўқувчилари дарсда фаол иштирок этмади.
«Мен бошланғич синфда ўқиётган болажонларимизнинг дарсга қизиқишини кўрдим, аммо, юқори синф ўқувчиларининг дарсга эътиборсизлиги, талабчан эмаслиги эътиборимни тортди. Бу жараёнда ўз-ўзидан савол туғилди. Нега бор йўғи бир икки йилда ўқувчиларнинг дарсларга бўлган қизиқиши йўқотилмоқда!?» — дея ҳайрон бўлди ҳоким.
Ҳокимлик матбуот хизмати жорий йил 5 февраль куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳоким томонидан таълим соҳасида қайд этилган камчиликлар ўз ифодасини топганини таъкидлади.