OpenAI матнни видеога айлантирадиган Sora нейрон тармоғини тақдим этди

Dunyo

ChatGPT чатботининг яратувчиси Американинг OpenAI компанияси матнни видеога айлантириш учун Sora AI моделини синовдан ўтказмоқда. Sora 60 сониягача бўлган видеоларни яратишга имкон беради.

ChatGPT чатботининг яратувчиси Американинг OpenAI компанияси матнни видеога айлантириш учун Sora AI моделини синовдан ўтказмоқда, деб хабар берилади дастурчи сайтида.

Компаниянинг аниқлик киритишича, Sora визуал сифатни сақлаб, фойдаланувчининг матнли кўрсатмаларига амал қилган ҳолда бир дақиқагача бўлган видеоларни яратиши мумкин.

Бундан ташқари, нейрон тармоқ ҳаракатсиз тасвир асосида видео яратиш, тайёр видеоларда етишмаётган кадрларни яратиш ёки уларни тўлдиришга қодир.

Шу билан бирга, OpenAI Sora мураккаб саҳналарни моделлаштиришда хатога йўл қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.