Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8о совуқ, шимолда 7-12° совуқ, баъзи жойларда 16° совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3° совуқ-2о илиқ, 21-23 февралда 0-5° илиқ атрофида бўлади.
Бугун кундузи кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Эртага 20 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.
21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда: бугун кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 19-20 февралда 2° совуқ-3° илиқ, 21-23 февралда 0-5° илиқ бўлади.
