«Истанбул – Нукус – Тошкент» ва «Самарқанд – Нукус – Истанбул» йўналишларида парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.

Қарорда Транспорт вазирлигига Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган барча резидент авиакомпаниялар, шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги билан биргаликда парвозларни йўлга қўйиш устида иш олиб бориш топширилган. Мақсад Қорақалпоғистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонга ички рейслар учун L-410 русумли янги кичик самолёт ажратиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларидан Истанбулга парвозлар Uzbekistan Airways ва Turkish Airlines томонидан амалга оширилмоқда.