Самарқандда ФВВ ходими $600 пора олаётган пайтда қўлга олинди
Самарқанд вилоятида фуқародан $600 эвазига маъмурий ҳуқуқбузарликни олиб ташлашни ваъда қилган фавқулодда вазиятлар бўлими кичик инспектори қўлга олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бўлими кичик инспектори фуқаро Ш.Ж. пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, фавқулодда вазиятлар туман бўлими йўриқчи-қутқарувчиси ҳамда Профилактика ва назорат бўлинмаси кичик инспектори билан биргаликда «О.П.» ва «Р.К. 777» масъулияти чекланган жамиятларида ёнғин хавфсизлиги юзасидан текшириш ўтказган.
Текшириш якунида «О.П» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Л.Р.нинг ўзи ва опаси К.Р.га тегишли «Р.К. 777» МЧЖларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича бир қатор камчиликлар аниқланганини важ қилиб, ушбу камчиликларни текшириш далолатномасига қайд этмаслиги ва уларни маъмурий жавобгарликка тортмаслиги учун 600 доллар миқдоридаги пул маблағини беришни талаб қилган.
Фуқаро Ш.Ж. талаб қилинган пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний чора кўрилиши белгиланган.